Бир бор...
Кўзимга тушганда юзинг ифори.
Маст этди дилимни, суратинг дилдор.
Билмам балки сен - қалбим баҳори.
Балки маликасан, руҳан беғубор.
Ишқ достонлари, ёлғон дегандим.
Лайли Мажнунига, боқмас дегандим.
Фарҳод Ширинига, етмас дегандим.
Наҳот бу қиссаларда, бир ҳақиқат бор?
Ақлим юрагимга бўлди ҳукмрон.
Бу ҳиснинг изидан, бўлма дер сарсон.
Лек ўнгимдан кетмас, ҳаёлинг бир он.
Ишқ биздан олмаган, аламингми бор?
Муҳаббат ортидан, юрма демишлар.
Суймаган ёронни, суйма демишлар.
Бу ҳиснинг сўнги чун, азоб - ташвишлар.
Лек қалбим тингламас, нетайин айт ёр?
Баъзан ўйланаман, балки бу тақдир.
Баъзан умидсизлик, беради таъзир.
Мадорим қолмади, қайдадир манзил?
Эй табиб, бу дардга, дармонингми бор?
Бу дардимга малҳам, балки сенда бор.
Балки телба дерсан, эссиз умидвор.
Балки бу ҳиссиёт, оддий хом ҳаёл.
Билмадим, жавоб йўқ, саволлар бисёр.
Шеърият боғида, султон эмасман.
Ошиқлар сардори, Фарҳод эмасман.
Башарман, ва лекин, малак эмасман.
Аммо инсон учун, муҳаббат даркор.
Дардимни тўрт қатор, мисрага битдим.
Сени кўрдим, ва сўнг, аламда ўтдим.
Ҳуснинга гар боқсам, тинчим йўқотдим.
Эй гўзал, жимгина, жавоб бер бир бор…
-Дилнур Юлдашев